Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари “Ишонч телефони” фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом

1-боб. Умумий қоидалар

1.    Мазкур низом, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда “Ишонч телефонлари” хизмати бўлинмаси фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишлаш тартиби, улар орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2.     “Ишонч телефони” вазирлик Марказий аппарати Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш Миллий маркази (кейинги ўринларда - Миллий марказ)да ўрнатилади, шунингдек, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмаларида ҳам ташкил этилиши мумкин.

3.    Марказ орқали вазирликка келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш давомийлиги 20 дақиқадан ошмаслиги лозим, мазкур муддат тугагандан кейин мурожаат автоматик тарзда алоқа тармоғидан узилади.

4.    “Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қабул қилиш Миллий марказ томонидан амалга оширилади.

5.     Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек, давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотнинг давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

6.    Жисмоний ва юридик шахс тўғрисидаги мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди, мурожаат муаллифининг розилигисиз унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилиши мумкин эмас.

2-боб. “Ишонч телефонлари” хизмати бўлинмаси фаолиятини ташкил қилиш

7.    “Ишонч телефони” фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, ички регламентлар, буйруқлар, шунингдек, ахборотга оид ҳамкорлик қилиш регламентларига мувофиқ амалга оширилади.

“Ишонч телефони” рақамлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мустақил белгиланади ва мажбурий тарзда вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

8.     “Ишонч телефони” орқали мурожаатлар бўйича қўнғироқларни қабул қилиш, иш куни ва иш вақтида, яъни душанба-жума кунлари (дам олиш, байрам кунларидан ташқари) саот 09:00дан 13:00гача ва 14:00дан 18:00га қадар ўз фаолиятини амалга оширади.

Вазирликда лозим ҳолларда мурожаатларни сутка давомида қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

9.     “Ишонч телефони”нинг фаолияти Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “1101” қисқа рақами орқали олиб борилади.

10.   “Ишонч телефони” орқали мурожаатлар бутун Узбекистон Республикаси ҳудудидан қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади, шунингдек, қўшимча телефон рақамлари жорий этилиши ҳам мумкин.

11.   “Ишонч телефони” орқали қўнғироқларга талаб даражасида жавоб бериш ва аҳолининг ФВВга бўлган ишончини йўқотмаслик учун Миллий марказнинг масъул ходимларига хизмат вазифасидан ташқари бошқа ортиқча вазифалар юкланиши мумкин эмас.

“Ишонч телефонлари” билан боғлиқ мурожаатлар бўйича барча бошлиқлар масъул ҳисобланиб, мурожаатга аниқлик киритиш, масалаларни ечиш чораларини кўриб бориши шарт.

З-боб. “Ишонч телефонлари” хизмати бўлинмасини ташкил қилиш мақсади, асосий вазифалар ва функциялари

12.   Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Ишонч телефони” қуйидаги мақсадда фаолият олиб боради:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, расмийлаштириш, кўриб чиқиш ҳамда ўз вақтида фуқароларга ёрдам бериш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмаларнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш;

республика аҳолисининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигиға бўлган ишончини мустаҳкамлаш, вазирлик тизими ходимларининг иш самарадорлиги ва сифатини ошириш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда давлат хизматларини, шу жумладан, электрон давлат хизматларини тақцим этиш билан боғлиқ ахборотдан фойдаланиш имкониятларини ошириш;

маълумот олиш ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш жараёнини тезлаштириш ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишга сарфланадиган вақт ва молиявий ҳаражатларини камайтириш.

13.   Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш Миллий маркази, “Ишонч телефонлари”га масъул бўлинма (масъул ходимлари)нинг асосий вазифа ва функцияларлари қуйидагилар ҳисобланади:

Мурожаат қилувчиларга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда мурожаатлар бўйича тушунтириш, маслаҳат бериш ва сўровларни қайта ишлаш;

мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш (ёзма ва электрон), статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни таъминлаш;

мурожаат қилувчиларнинг мурожаатларини тааллуқлилиги юзасидан сўровларини вазирлик бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматларга йўналтириш;

қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳолатларда сўзлашувларни (ва бошқа бажарилган транзакцияларни) ёзиш, мурожаатларни идентификациялаш механизмларидан фойдаланиш;

мурожаатларни йўналтириш (навбатни ташкил қилиш, турли идентификацияловчи белгилар бўйича йўналтириш);

қабул қилинган мурожаатлар бўйича мазкур низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ статистик ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш.

14.    Миллий марказ ходимлари ҳар куни эрталаб, соат 09:00да кунлик рўйхатга олинган мурожаатлар бўйича умумлаштирилган маълумотни вазирлик раҳбариятига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимига тақдим этади.

Миллий марказ операторларининг иш сифатини Миллий марказ бошлиғи назорат қилади.

15.    Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими Миллий марказ орқали келиб тушган мурожаатларни қабул қилиб олади, рўйхатдан ўтказиб, ижросини таъминлаш чораларини кўради (телефон орқали тушунтириш берилган мурожаатлар бундан мустасно), ҳисоботини юритади, чорак якунида келиб тушган мурожаатларнинг ўрганилиши бўйича вазирликнинг веб-сайтига (очиқ маълумотлар порталига) жойлаштириш учун Матбуот хизмати ва Ахборот коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармасига такдим этиб боради.

Агар рўйхатга олишда тўлиқ маълумотлар бўлмаса, масъул шахс томонидан ўз билганича ёзувлар киритилган ҳолларда, бу ҳакда чора кўриш юзасидан раҳбариятга билдирув беради.

4-боб. “Ишонч телефонлари” хизмати бўлинмасининг автоматлаштирилган ахборот тизими

16.   “Ишонч телефонлари” аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва ҳисоботини юритиш имконини берадиган автоматлаштирилган ахборот тизими билан Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармаси томонидан таъминланиши керак.

17.   Автоматлаштирилган ахборот тизими қуйидаги асосий қуйи тизимларга эга бўлиши керак:

қўнғирокдарни қабул қилиш ва қўнғироқларни бошқа рақамга йўналтириш, бир вақтнинг ўзида бир нечта қўнғирокдарни қайта ишлаш, кирувчи қўнғироқлар ва хизмат кўрсатишнинг асосий параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва сакдаш учун мўлжалланган қўнғироқларни қайта ишлаш қуйи тизими;

келиб тушган мурожаатларни мавзуси бўйича рўйхатга олиш, мурожаатларни йўналиши бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматларга юбориш, мурожаатлар ҳолатини кузатиб бориш ва зарур ҳисоботларни шакллантириш учун мўлжалланган мурожаатларни рўйхатга олиш қуйи тизими;

мурожаатлар операторлар томонидан бошқарилиши учун кўп бериладиган саволлар рўйхатини ҳар ойда шакллантириш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининғ ахборот тизимини бошқа идоралар ахборот тизимлари билан ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда электрон ҳамкорликни ташкил этиш.

18.    Миллий марказ орқали келиб тушаётган мурожаатларни тўплаш ва умумлаштириш учун телефон сўзлашувларини ёзиш функцияси билан жиҳозланган, лозим ҳолларда қўнғироқларни йўналтирадиган замонавий телефон аппаратларидан ёки тегишли автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланилади, телефон сўзлашувлари камида икки ой мобайнида сақланади.

Мурожаат қилувчилар билан ўзаро ишлашда Миллий марказнинг масъул ходимлари керакли ахборотни такдим этади ёки мурожаатни ваколатли давлат органлари ёки ташкилотларга йўналтиради.

“Ишонч телефонлари” бўйича Миллий марказ ходимларининг ишлаш самарадорлигини ошириш учун бир нечта операторлар гуруҳлари шакллантирилиши мумкин.

19.    Миллий марказга - Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармаси томонидан техник хизмат кўрсатилади, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлади.

20.    Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари матни электрон ҳолда шакллантирилади ва камида икки йил мобайнида сакданади.

5-боб. “Ишонч телефонлари” фаолиятини назорат қилиш

21.    “Ишонч телефонлари” фаолиятини назорат қилиш, Миллий марказ бошлиғи, вазир ўринбосарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

22.    “Ишонч телефонлари” фаолиятини назорат қилиш “Ишонч телефонлари”га тушган мурожаатлар ҳисоботи ҳамда бошқа маълумотлар асосида амалга оширилади.

б-боб. “Ишонч телефонлари” хизмати бўлинмаси орқали мурожаатларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш тартиби

23.    Миллий марказ орқали 2-иловада келтирилган схемага кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг қуйидаги мурожаатлари қабул қилинади:

аризалар - ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаатлар;

таклифлар - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаатлар;

шикоятлар - бузилган ҳуқуқлар, эркинликларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаатлар.

24.                 Миллий марказ орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда қунғироқни қабул қилувчи масъул оператор:

ўзини таништириши (ўз фамилияси, исми, лавозими ёки шахсий рақамини айтиши);

кўп бериладиган саволлар рўйхатидаги савол берилган тақдирда, рўйхатдан ўтказмасдан ўзи жавоб бериши;

қўнғироқ қилган шахсга унинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек, қасддан ёлғон маълумот такдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;

қўнгироқ қилган шахсга ушбу низомнинг 22-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши;

жисмоний ва юридик шахслар билан телефон орқали суҳбатлашганда муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳамда саволларга аниқ, қонунчилик доирасида жавоб берган ҳолда хушмуомалалик билан мулоқот олиб бориши шарт.

25.   “Ишонч телефонлари” орқали мурожаат қилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, ўзлари вакил сифатида манфаатларини ифодалаётган тадбиркорлик субъектининг номини, жавоб юбориладиган почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилиши, шунингдек, мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт.

26.   Қўнғироқ қилувчи шахсдан мурожаат қилиш мавзусига тегишли бўлмаган маълумотларнинг сўралишига йўл қўйилмайди.

27.    “Ишонч телефонлари” орқали келиб тушган мурожаатлар вазирлик Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан умумлаштирилиб, ижро интизомини назорат қилиш тизимида рўйхатдан ўтказилади ва кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига тақдим этилади.

28.   Ушбу низомнинг 22-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар такдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.

29.   Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими қабул қилинган мурожаатни кўриб чиқиш учун бир иш куни мобайнида таркибий бўлинмани тегишлилиги бўйича белгилайди ва ўрғанилишини назорат қилади.

30.    Фавқулодда вазиятлар вазирлиғининг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузулмалари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда ушбу аниқланган қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва қонун бузилишига олиб келаётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши шарт.

31.   Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузулмалари зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юкланган масъул ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар тушган тақдирда, бундай мурожаатларни мазкур шахсларнинг бевосита ўзи кўриб чиқиши тақиқланади.

32.    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган такдирда, вазирлик масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда тушунтириш берилади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тавсия қилинади ёки ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича юборилади.

33.    Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

34.   Мурожаатни кўриб чиққан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими бўлинмаси томонидан мурожаат муаллифига кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ёзма (ёки электрон) шаклда хабар бериши шарт.

35.   Мурожаат муаллифига берилган ёзма жавобнинг нусхаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлимида сақланади.

36.   Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келаётган сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида, белгиланган тартибда ҳар чоракда аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳисоботини юритади, уларни умумлаштириб, тахдил қилади.

37.   Жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакиллари фавқулодца вазиятлар ҳақида мурожаат қилганида, масъул шахс зудлик билан барча чораларни кўриш учун раҳбариятга маълум қилади.

38.   Коррупция билан боғлиқ ва вазирлик тизимидаги ҳарбий хизматчилар ҳамда хизматчиларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар бўйича раҳбариятга алоҳида маълумот берилади.

39.   Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими, “Ишонч телефони” орқали келиб тушган аризалар, таклифлар ва шикоятлар бўйича статистик маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилган ҳолда ҳар чорак мобайнида таъминлаб борилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

“Ишонч телефонлари” орқали қабул қилинган ахборот билан ишловчи шахслар олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилиниши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар бўладилар.

fvvning 2021-yil 15-martdagi ishonch telefoni nizomini tasdiqlash to'g'risidagi 266-sonli buyrug'i.pdf